Ссылки доступа

Қирғизистон қишки таътил учун қулай бўлган МДҲ давлатлари учлигига кирди


Қирғизистон қишки таътил учун қулай бўлган МДҲ давлатлари учлигига кирди. Бу ҳақда ТурСтат ахборот тизими хабар бермоқда.

Сайт маълумотларига кўра, МДҲ мамлакатларидаги қишки таътил учун энг машҳур ва жозибали жойлар рейтинги тақдим этилган. Қайд этилишича, ушбу рейтинг “сайёҳлар орасида машҳурлик ҳамда МДҲ мамлакатларида туризм ва рекреация инфратузилмасини ривожлантириш асосида” тузилган.

Шундай қилиб, рейтингнинг кучли бешлигига Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Арманистон кирди.

“Қиш мавсумида Қирғизистондаги сайёҳларни Бишкек пойтахти ва Қоракўл шаҳри, Қоракўл тоғ-чанғи курорти ва Бишкек тоғларидаги базалар, Тамга қишлоғи яқинидаги Иссиқкўл кўли ўзига жалб қилади”, — дейилади ТурСтат сайтида.

Аввалроқ мамлакат расмийлари 2020-2021 йилларда Қирғизистон Республикасининг туризм соҳаси Covid-19 эпидемияси туфайли жиддий зарар кўрганини, режалаштирилган кўплаб тадбирлар бекор қилинганини таъкидлаган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2020 йилда мамлакатда туризмдан тушган даромад деярли 90 фоизга камайди. Ва давлат идораларига кўра, маҳаллий сайёҳлик компанияларининг 10 фоизи банкрот бўлган.

Қишки сайёҳлик мавсуми мамлакат иқтисодиёти учун муҳим саналади . Аммо, мутахассисларнинг фикрича, бу соҳада ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Қирғизистонга қишки спорт турларига қизиқувчи хорижлик сайёҳлар оқими йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси тоғ-чанғи кластерини яратиш лойиҳаси билан чиққан эди, бироқ уни амалга ошириш ҳали ҳам шубҳа остида.

XS
SM
MD
LG