Ссылки доступа

Тожикистон Бош прокуратураси “Абу Довуд” учун умрбод қамоқ жазосини талаб қилди


Парвиз Саидрахмонов, известный как "Абу Довуд"
Парвиз Саидрахмонов, известный как "Абу Довуд"

Тожикистон Бош прокуратураси “Исломий давлат” (ИД) жангариси, Абу Довуд номи билан танилган Парвиз Саидраҳмоновга умрбод қамоқ жазосини талаб қилмоқда. У шу йилнинг сентябрь ойида Туркиядан ватанига экстрадиция қилинган эди. Жангари устидан суд мажлиси Душанбе шаҳар судида бўлиб ўтмоқда.

Озодлик радиоси манбасининг 21 декабрь куни судда хабар беришича, Парвиз Саидраҳмонов террорчилик, қотиллик, гаровга олиш, хорижий давлат ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда ёллаш ва иштирок этиш, террорчилик ташкилоти ташкил этишда айбланмоқда.

Тожикистон ҳукумати 35 ёшли Парвиз Саидраҳмоновни ИШИД ғояларини энг хавфли ёлловчи ва тарғиботчиларидан бири деб билади. У 200 дан ортиқ одамни ИШИД сафига жалб қилгани айтилади. Россия илтимосига кўра у Интерпол қидирувида бўлган.

Парвиз Саидраҳмонов, яқинларининг сўзларига кўра, Россияда ишлаб юрган ва у ердан Ироққа жўнаб кетган ва у ерда “Ислом давлати” террор ташкилоти жангарилари сафига қўшилган.

Жорий йилнинг июль ойида Тожикистон ҳукумати Парвиз Саидраҳмоновни ватанига экстрадиция қилиш бўйича Туркиянинг «кўрсатмасини» олган эди. Абу Довуднинг экстрадиция қилиниши эҳтимоли Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари Рамазон Раҳимзоданинг Туркияга ташрифи ва ушбу мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу билан ўтказган музокараларидан сўнг маълум бўлди. Анқара қандай шароитда ИШИД жангарисини экстрадиция қилишга рози бўлгани номаълум.

Озодлик радиосининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, бунгача Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари Туркия ҳукумати билан камида уч марта музокара ўтказган, бироқ Абу Довудни экстрадиция қилиш бўйича сўровлар Анқара томонидан жавобсиз қолган.

Расмий маълумотларга кўра, 2013-2015 йилларда 2000 га яқин Тожикистон фуқароси ИШИДга қўшилиш учун мамлакатни тарк этган. Маълумки, Сурия ва Ироқдаги жангларда бир неча юз киши ҳалок бўлган, ватанига қайтганларнинг бир қисми амнистияга учраган ёки узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG