Ссылки доступа

Блинкен Марказий Осиё учун 25 миллион долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилди


АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонага расмий ташрифи чоғида Марказий Осиёнинг Россияга қарамлигини камайтиришда ёрдам беришга ваъда берди.

Қозоғистон пойтахтида минтақадаги беш давлат ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлиб ўтган С5+1 вазирлар йиғилишида АҚШ Давлат департаменти раҳбари Вашингтон 25 миллион доллар миқдорида янги ёрдам пакети тақдим этишини маълум қилди.

Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий бостириб кириши фонида, шунингдек, Блинкен Қўшма Штатлар Марказий Осиё халқларининг “суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини” қўллаб-қувватлашини айтди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, президент Қосим-Жомарт Тоқаев Блинкеннинг ташрифини мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликка “қўшимча туртки” деб атади.

С5+1 Дипломатик саммити 2015 йилдан буён бир неча бор ўтказилди. АҚШ Давлат департаменти 27 февралдаги баёнотида ушбу учрашувни минтақа доирасидаги ҳамда АҚШ ва Марказий Осиё ўртасида “ҳамкорликдаги умумий муаммоларни ҳал этувчи мустақил, фаровон ва хавфсиз “ҳамкорликни мустаҳкамловчи” саммит сифатида баҳолади.

“С5+1 Қўшма Штатлар С5 суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайдиган воситалардан биридир”, — дейилади баёнотда.

Остонадаги матбуот анжуманида Блинкен, агар Украинадаги урушда Россияга ҳарбий ёрдам берса, Хитойга қарши огоҳлантиришларини ҳам такрорлади.

Блинкен Остонага 28 февралга ўтар кечаси етиб келди. Қозоғистондан Ўзбекистонга, у ердан эса Ҳиндистонга “Катта 20лик” йиғилишига боради.

XS
SM
MD
LG