Ссылки доступа

Тожикистон қамоқхонасидаги сўнгги Эрон фуқароси озод этилди


Тожикистон ҳукумати охирги эронлик маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда Эроннинг “Фарс” ахборот агентлиги Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Токи Собирийга таяниб хабар берди.

Эрон фуқароси Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан 21 апрель куни нишонланган Рамазон ҳайити байрами муносабати билан афв этиди.

Исми ва фамилияси номаълум бўлган эронлик аллақачон ватанига қайтган. Унинг Тожикистонда қачон ва қандай жинояти учун судлангани маълум қилинмаган.

2021 йил апрель ойида Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги Тожикистон ва Эрон асирларни алмашгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Токи Собирий ҳам ўзининг Twitter саҳифасида маҳбуслар алмашинуви ҳақида ёзган.

Ҳукумат Тожикистон колонияларидан бирида қамоқда сақланаётган икки Эрон фуқаросини Эронга, Теҳрон эса Душанбега бир маҳбус – Тожикистон фуқаросини топширди. Шу билан бирга, Эрон Ислом Республикаси Адлия вазирлиги хабар беришича, яна бир маҳкум эронлик президент Имомали Раҳмон томонидан афв этилган. Бироқ, ўша вақтда Тожикистон расмийлари мамлакат қамоқхоналарида бирорта ҳам Эрон фуқароси қолмаганини даъво қилган.

2015 йилда расмий маълумотларга кўра, асосан фирибгарлик ва безориликда айбланган 10 га яқин эронлик Тожикистондаги ахлоқ тузатиш муассасаларида жазони ўтаган.

Тожикистон расмийлари Эрон фуқароси бўлган сўнгги маҳбуснинг озод этилгани ҳақида ҳали эълон қилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG