Ссылки доступа

Санкт-Петербург бозорларида қўлга олинган тожикистонлик муҳожирлар Россиядан депортация қилинади


4 май куни Санкт-Петербург бозорларида ўтказилган рейдлар чоғида қўлга олинган 50 дан ортиқ меҳнат муҳожири Россиядан депортация қилиниши мумкин.

Россия расмийлари қайси давлат фуқаролари ҳибсга олингани ҳақида ҳозирча маълумот бермади. Озодлик радиоси манбаалари ўндан ортиқ тожик муҳожири хориж фуқаролари вақтинчалик сақланадиган марказга олиб кетилганини айтди.

Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот идоралари «58 нафар шахсда миграция қонунчилигининг турли хил бузилиши ҳолатлари аниқлаган, дея хабар қилди «Интерфакс» ахборот агентлиги.

"Барча қоидабузарлар тергов ва баённомалар тузиш учун бошқармаларга олиб кетилди. Маъмурий тергов натижаларига кўра, энг қўпол қоидабузарликларга йўл қўйган мигоантлар Хорижий фуқароларни сақлаш марказига жойлаштирилади ва бир неча йилга кириш тақиқланган ҳолда Россиядан чиқариб юборилади ", дейилади агентлик хабарида.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Россия расмийлари тожик муҳожирларининг ҳуқуқлари йўқлигидан фойдаланиб, уларни бўлиш қоидаларини майда қонунларни бузганликлари учун мамлакатдан чиқариб юборишади, айрим ҳолларда ҳатто бегуноҳ одамларни ҳам депортация қилишади.

Россия расмийлари сўнгги бир неча йил ичида 300 мингга яқин тожик муҳожирларини Россиядан 3 йилдан 5 йилгача ва ундан кўпроқ муддатга кириш тақиқланган ҳолда чиқариб юборганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG