Ссылки доступа

Олтиариқда содир бўлган автоаварияда италиялик аёл ҳалок бўлди


Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 2 июнь куни Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли Италия фуқароси А.У.ни уриб юборган, оқибатда велосипеддаги аёл нобуд бўлган. Мазкур маълумотни ИИВ матбуот хизмати  тасдиқлаган. 

Хорижлик фуқаро ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси ўтган жума куни соат 10:10 лар атрофида Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида содир бўлган.

Қайд этилишича, 21 ёшли бағдодлик фуқаро уриб юборган италиялик аёл касалхонага етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, олинган жароҳатлар туфайли ўша ерда жон берган.

ЙТҲ бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси олиб бораётгани қўшимча қилинган.

XS
SM
MD
LG