Ссылки доступа

Олий суд статистикаси: Тўрт йилда қамалганлар сони уч баробарга кўпайди


Ўзбекистонда 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган давр оралиғида суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинганлар сони уч баробарга кўпайди. Бу ҳақда Олий суд эълон қилган ҳисоботларда қайд этилади.

Расман билдирилишича, 2019 йилда 6955 кишига нисбатан қамоқ жазоси белгиланган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 17610 кишини ташкил қилди.

Сўнгги тўрт йилда оғир жиноятлар сони ҳам кўпайган. Масалан, 2019 йилда 376 та қасддан одам ўлдириш ва 154 та номусга тегиш ҳолати қайд этилган бўлса, 2022 йилга келиб бундай жиноятлар сони мос равишда 422 ва 170 тага етди.

Олий суд ҳисоботларида 2019 йилда 27 292 киши маъмурий қамоқ жазоси олгани белгиланган. 2022 йилда уларнинг сони 79 271 кишини, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 18 244 кишини ташкил қилди.

2019 йилдан 2023 йилнинг мартигача 11 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG