Ссылки доступа

Президент Қўқондаги йиғилишда бешта мансабдорни ишдан олди

Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида 27 июль куни Қўқонда бўлиб ўтган йиғилишда бешта мансабдорни эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Булар Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Ўринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А. Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С. Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А. Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т. Хусановлардир.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

Расман билдирилишича, бунга деҳқонларга экин ерларини ижарага бериш ишлари “номига ташкил қилингани” сабаб бўлган.

Йиғилишда вилоятда экинларни етиштириш учун харажатлар 1 сотих ер майдонига ўртача 220 минг сўмни ташкил қилиб, республика ўртача кўрсаткичидан 1,5 баробар кўплиги қайд этилди. Шунингдек, ўтказилган сўровлар натижасига кўра, 32 фоиз ер эгаларига туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.

“Инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда ҳокимлар томонидан кўрилаётган чоралар ҳам қониқарсиз экани қайд этилди”,-дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG