Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумотига кўра, ҳодиса юзасидан туман ИИБга қизчанинг бувиси мурожаат қилиб, қўшниси З. Ш. вояга етмаган неварасини “қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига теккан”ини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат прокурор томонидан жойида ўрганилган, 5 сентябрда берилган суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси ва терговга қадар текширувда тўпланган иш ҳужжатлари асосида гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ҳамда 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Гумонланувчининг ёшига аниқлик киритилмаган хабарномада терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олингани қўшимча қилинган.
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 13 яшар қизга жинсий тажовуз қилганликда гумонланган З. Ш. ушланган.