Тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ичимлик сувига қон қўшилиб оқаётгани айтилган видеомурожаат тарқалди.
Хабар қилинишича, ичимлик суви тушиши керак бўлган крандан қон оққан. Бу ҳолат юзасидан уй эгалари бир неча маротаба мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган.
Шаҳар “Сув таъминоти” корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан берган дастлабки маълумотларига кўра, бу кушхонадаги оқова сув ва қувур тешилиши оқибатида ичимлик сувининг ўзаро қўшилиб кетиши сабабли келиб чиққан.
“Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, воқеа жойига санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари ҳам етиб бориб, вазиятни ўрганмоқда.