Ссылки доступа

Тожикистон қор қоплонларини муҳофаза қилиши бўйича янги дастурни қабул қилди


2024-2028 йилларга мўлжалланган давлат дастурида қор қоплони яшайдиган ҳудудларни сақлаш, муҳофаза қилиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш кўзда тутилган.

Тожикистондв қор қоплони ва экотизимларини муҳофаза қилишга қаратилган дастур қабул қилинди. 2024-208 йилларга мўлжалланган давлат дастурида қор қоплони яшайдиган ҳудудларни сақлаш, муҳофаза қилиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш кўзда тутилган, дея маълум қилмоқда "Ховар" ИА.

Тожикистон Фанлар академияси вице-президенти Абдусаттор Саидовнинг айтишича, 2017 йилда қор қоплонларининг таҳминий сони 250-350 бош ҳисобланган. Ҳозирда Тожикистонда 500 га яқин қор қоплонлари яшаётган бўлиши мумкин.

Қор қоплони Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади. У инсониятнинг хўжалик фаолияти натижасида йилдан-йилга камайиб бормоқда. Қор қоплони асосан Марказий Осиёнинг трансчегаравий ҳудудларда кўп учрайди, ўз ҳаётининг турли босқичларида қўшни давлат чегара ҳудудларида яшаш жойини алмаштириб туради.

XS
SM
MD
LG