Душанбеда 27 февралга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб олти киши ҳалок бўлди.
Озоди радиосига Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълум қилишича, ис газидан бир оиланинг олти аъзоси – эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди ҳалок бўлган.
Қўшнилар бу ҳақида фақат 28 февраль куни тушга яқин хабар топган. Оиланинг чоршанба куни бўлиб ўтган дафн маросимининг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган ва жамоатчиликни жунбушга келтирган.
Совуқ мавсумда қишлоқ аҳолиси уйини ўтин ва кўмир билан иситади. Баъзида бунда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмайди. Шу кунларда ҳаво совуқ бўлишига қарамай, Тожикистонда электр таъминотида қатор узилишлар кузатилмоқда. Одамлар бундай вазиятда ҳар қандай йўл билан уйини иситишдан бошқа чораси қолмаганини айтмоқда.
Душанбеда олти кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди

Шу кунларда ҳаво совуқ бўлишига қарамай, Тожикистонда электр таъминотида қатор узилишлар кузатилмоқда. Одамлар бундай вазиятда ҳар қандай йўл билан уйини иситишдан бошқа чораси қолмаганини айтмоқда.