Ссылки доступа

Қирғизистонликларга энди АҚШ визаси 10 йилга берилади


Бу фақат сайёҳлик ва ишбилармонлик мақсадлари учун бериладиган визаларга, яъни B1, B2 ва B1/B2 турига тааллуқлидир.

4 мартдан бошлаб Қирғизистон фуқаролари учун берилаётган АҚШ визасининг муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилади. Бу фақат сайёҳлик ва ишбилармонлик мақсадлари учун бериладиган визаларга, яъни B1, B2 ва B1/B2 турига тааллуқлидир.

Шунингдек, АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилишича, виза олиш учун тўланадиган 20 долларлик йиғим бекор қилинмоқда.

Элчихонанинг таъкидлашича, бу қоидалар фақат 4 мартдан кейин бериладиган визалар учун амал қилади.

Қирғизистон ҳукумати анчадан бери АҚШ ҳукумати билан фуқароларга виза бериш тартибини осонлаштириш ҳамда виза муддатини 10 йилгача узайтириш борасида музокаралар олиб бораётган эди.

Қирғизистон ТИВ 2022 йилнинг сентябрь ойида Қирғизистоннинг АҚШдаги элчиси АҚШ Давлат котибининг Жанубий Осиё ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Брайан Стиммлер билан АҚШ визаларини беришни осонлаштиришни ва виза муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтиришни муҳокама қилганини билдирган эди. Элчи, шунингдек, АҚШда ўқиётган талабаларга виза беришни соддалаштиришни ҳам сўраган.

Кейинроқ АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси виза олиш учун кутиш вақтини қисқартириш учун барча имкониятларни ишга солаётганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG