Ссылки доступа

Олмаотада қўлга олинган қорақалпоқ фаолининг ҳибс муддати узайтирилиши мумкин


Аввалроқ суд уни уни 40 кунга ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Олмаотада қўлга олинган қорақалпоқ фаоли Ақилбек Муратовни ҳибсда сақлаш муддати 12 ойгача узайтирилиши мумкин. Аввалроқ суд уни уни 40 кунга ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Тегишли қарорни прокуратура судга тасдиқлаш учун юборган, дейди Муратовнинг синглиси Фариза Нарбекова.

Суд мажлиси 27 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Аввалроқ, Фариза Нарбекова Ақилбек Муратбайга нисбатан жиноий иш ЕХҲТ конференциясида қорақалпоқ фаолларининг чиқиши билан боғлиқ эканлигини маълум қилган эди.

2023 йилнинг октябр ойида Варшавада бўлиб ўтган ЕХҲТ конференциясида фаоллар Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақида чиқиш қилган. Уларнинг нутқини Ақилбек Муратбай ёзиб берган эди, дейди унинг синглиси.

Анжумандан икки ҳафта ўтиб Қорақалпоғистонда Муратбайга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ақилбек Муратбай 15 февраль оқшомида Ўзбекистон сўровига кўра қўлга олинган эди. Полиция баёнотига мувофиқ, ҳозирда Қозоғистон Бош прокуратураси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ суд уни уни 40 кунга ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарган эди. Ақилбек Муратбай Қозоғистондан бошпана сўраган. Бошпана сўровини маъқуллаш ҳақидаги қарорни прокуратура, МХҚ ва бошқа давлат органлари вакилларидан иборат комиссия беради. Комиссиянинг қарори қабул қилинмагунча, уни энди Қозоғистондан эстрадиция қилиш мумкин эмас.

Ақилбек Муратбай Ўзбекистон фуқаросидир, лекин оҳирги 10 йиллан бери у Қозоғистонда яшаб келмоқда ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспорасининг етакчиси сифатида танилган.
У Қозоғистон ва халқаро ОАВ, Қозоғистон давлат идоралари ва Ўзбекистон консулхонаси билан фаол мулоқотда бўлган. Ўтган йил октябрида ОАВда махсус хизматлар Ақилбек Муратбайнинг Навоийдаги қариндошларидан бирини қўрқита бошлагани, Ўзбекистон бош консулининг маслаҳатчиси эса ундан қорақалпоқ муаммоси бўйича чиқишларидаги “оҳангни юмшатиш”ни сўрагани, бироқ Муратбай бу “тавсия”ни бажармагани ҳақида хабарлар тарқалган.

XS
SM
MD
LG