Қайд этилишича, департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
“Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритган. У яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.