Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий дарёларда сув ҳисоблагичларини ўрнатади


Ҳудди шундай гидропостлар илгари Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги Шимолий ва Катта Фарғона каналлари бўйлаб ўрнатилган эди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон бир-бирининг ҳудудига ҳисоблагичлар ўрнатишга келишиб олди. Бу ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сувнинг аниқ ҳажмини ҳисоблаш имконини беради, деб хабар бермоқда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги.

Гидропостлар қаерга ўрнатилиши ҳозирча номаълум. Ҳудди шундай гидропостлар илгари Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги Шимолий ва Катта Фарғона каналлари бўйлаб ўрнатилган эди. «Патар» ва «Сарвак» ўлчаш станциялари суғориш учун сарфланаётган сув ҳажмини аниқроқ ўлчаш имконини беради. Иккала давлат истеъмол қилаётган сув чегара ҳудудида аввал ҳам ўлчанарди, бироқ ускуналар маънан эскирганлиги боис, Швейцария ҳукуматининг Blue Peace Central Asia ташаббуси кўмагида, ўлчаш станциялари янгиланган.

Қозоғистон 2023 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасидаги сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувга ўзгартириш киритишини маълум қилган эди. Қозоғистон Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар деб дарёнинг экологияси бузилаётганидан норози.

XS
SM
MD
LG