Ссылки доступа

Қирғизистон парламентнинг собиқ спикерларига махсус мақом бериш таклиф қилинмоқда


Депутаты Жогорку Кенеша предлагают наделять бывших спикеров парламента особым статусом экс-торага, который предоставляет ряд привилегий.

Депутатлар Жўқорғу Кенешнинг собиқ спикерларига амалдаги қатор имтиёзларни сақлаб қолишга имкон яратувчи "собиқ тўрағай" мақомини беришни таклиф қилмоқда.

Депутатлар Нуржигит Қодирбеков ва Замирбек Мамасадиқов ишлаб чиққан тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Қонунда "собиқ тўрағай" унвони умрбод берилиши, тўрағайнинг ўзи ва турмуш ўртоғида муайян ҳуқуқлар ва имтиёзлар сақлаб қолиниши кўзда тутилмоқда. Жумладан, собиқ тўрағайларга спикер даражасида бепул тиббий ёрдам кўрсатилади; дипломатик паспорт берилади; аэропортларда расмий делегациялар залидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжатда айтилишича, парламентнинг собиқ спикерининг ҳуқуқий мақомини белгилаш “спикерлик институтини мустаҳкамлаш ва бу лавозим нуфузини оширишга ёрдам беради”.

“Бундан ташқари, собиқ тўрағай мақоми тажрибали сиёсатчига мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши имконини беришга, бу ўз навбатида сиёсий тизим барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади”, дейилади ҳужжатда.

Қирғизистон мустақиллиги даврида Жўқорғу Кенешнинг етти чақириғида 21 спикер раислик қилган. Парламентнинг амалдаги спикери Нурланбек Шакиев бўлиб, у бу лавозимга 2022 йил октябрь ойида сайланган.

XS
SM
MD
LG