Унда Марказий Осиё, Хитой ва Европа Иттифоқининг транспорт идораларининг раҳбарлари логистика муаммоларни муҳокама қилади.
Тожикистон Транспорт вазирлигининг хабар беришича, 29-30 май кунлари бўлиб ўтадиган анжуманда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида халқаро юк ташиш масалалари, Хитойдан Тожикистонга "Душанбе-Кулма-Хитой чегараси" автомобиль йўли бўйлаб юкларни етказиш муаммолари муҳокама қилинади.
Россиянинг Украинага босқини ва у билан боғлиқ санкциялар ортидан Европадан Марказий Осиёга Россияни четлаб ўтувчи муқобил йўналишларни топиш муаммоси долзарблигича қолмоқда.
Душанбеда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи вакиллари халқаро логистика масалаларини муҳокама қилади
Май ойида Душанбе шаҳрида “Тян-Шанга йўл” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.