Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимов 26 март куни Бакудан Бишкекка келтирилди. Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари қўлга олинганини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 27 март куни тасдиқлади.
МХДҚ баёнотида айтилишича, Матраимов Бакуда қўлга олинган. Шунингдек, унинг 3 ака-укаси ҳам ҳибсга олинган.
"Райим Миллионер" лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемалари ташкил этишда айбланиб 2020 йил октябрь ойида қўлга олинган. Райим Матраимов буджетга бир қисми нақд, бир қисми мулк шаклида 2 миллиард сом зарарни қоплаб берган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 260 минг сом жаримага тортилган.
Раиймбек Матраимов кузда, ҳамкори бўлмиш ўғрибоши Қамчи ўлдирилгач, Туркияга, у ердан эса Бакуга чиқиб кетганлиги ҳақида хабар тарқаган эди. МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Райимбек Матраимовни "Қирғизистонда мафия тузганликда" айблаган ва унинг 80 млн долларлик мол-мулки мусодара қилинганини айтган эди.Давлат ҳисобига Бишкек ва Ўш шаҳарларида Матраимовга тегишли турар-жой мажмуалари, божхона терминаллари ва спорт клублар ўтказилган.
Уни Бакуда қўлга олишган.