Ўзбекистон давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.
Кун давомида етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.
Аввал хабар қилинганидек, музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Икки давлат раҳбари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.