Ссылки доступа

Тожикистонликлар Грузияга киритилмаслиги ҳоллари кўпайди (видео)


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Россиядаги Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан кўплаб мамлакатларда тожикистонликларга нисбатан муносабат ўзгарган. Хусусан, Туркия ҳам Тожикистон билан визасиз режимни бекор қилган.

Грузия чегарачилари сабабини айтмасдан ўндан ортиқ Тожикистон фуқаросини мамлакатга киритмади. Чегарачилар билан мулоқат акс этилган видеолавҳани депортация қилинган тожикистонликлар Озоди радиосига 14 апрель куни юборган.

Икки давлат ўртасида визасиз режим мавжуд бўлиб, унга қандайдир ўзгартиришлар киритилгани ҳақида ҳеч қаерда маълум қилинмаган.

“Мен Грузияга элчихонага ҳужжатларни топшириш учун келган эдим. Ҳужжатларни кўрсатдим, лекин мени барибир киритишмади”, дейди видеода Тожикистон фуқароларидан бири.

Грузиялик чегарачи Тожикистон фуқароларининг саволига қисқача "Изоҳ йўқ” дея жавоб бермоқда.

Грузияга тожикистонликларни киритмаслик март ойи охиридан бери кузатилмоқда, бироқ Тожикистон расмийлари ҳозирча вазиятга муносабат билдирмаган.

Аввалроқ, оиласи билан сайёҳат қилаётган тожикистонлик журналист Анушервон Арипов ҳам 26 март куни бир қанча Тожикистон фуқаролари қатори Грузияга киритилмаганини маълум қилган эди.

Россиядаги Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан кўплаб мамлакатларда тожик фуқароларига муносабат ўзгарган. Хусусан, Туркия ҳам Тожикистон билан визасиз режимни бекор қилган.

XS
SM
MD
LG