Ссылки доступа

Тожикистон Туркиядан Bayraktar сотиб олиши мумкин


Bayraktar
Bayraktar

Анқара Душанбега 50 миллион лира (таҳминан 1,5 миллион доллар) ажратган. Бу маблағга Тожикистон Туркиядан ҳарбий техника, хусусан, дронларни харид қилиши мумкин.

Тожикистон парламенти Туркиядан ҳарбий техника, хусусан, машҳур Bayraktar дронларини харид қилиш имкониятини берувчи келишувни ратификация қилди.

Битим икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2023 йил июль ойида имзоланган эди. Тожикистон парламенти уни апрель ойининг бошларида ратификация қилди. Шартнома тафсилотларига 11 апрель куни парламентда сўзга чиққан Мудофаа вазири Шерали Мирзо қисман ёруғлик киритди.

Унинг айтишича, Анқара Душанбега 50 миллион лира (таҳминан 1,5 миллион доллар) ажратган. Бу маблағга Тожикистон Туркиядан ҳарбий техника, хусусан, дронларни харид қилиши мумкин.

Озоди радиоси 16 апрель куни танишган ҳужжатда айтилишича, Тожикистон бу маблағдан фақат Туркиядан қурол-яроғ сотиб олиши мумкин. Туркия розилигисиз ушбу қурол-яроғ учинчи томонга ўтказилиши мумкин эмас.

Дронларни ҳарид қилиш масаласи, 2022 йилдаги тожик-қирғиз чегарасидаги можаролардан кейин долзарблашди. Тожикистон томони қирғизлар чегарадаги баъзи ҳудудларга Bayraktar дронлари ёрдамида ҳужум қилганини маълум қилган.

2022 йил май ойида маҳаллий нашрларда Эрон Ababil-2 дронларини ишлаб чиқарувчи заводни Тожикистона очаётгани ҳақида хабар тарқалган. Кейинчалик Эрон Бош штаби заводнинг очилиш маросимида Эрон Бош штаб бошлиғи Муҳаммад Бакири ва Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо қатнашганини маълум қилган. Муҳаммад Бакири чегара можароларида Тожикистон ушбу дронлардан фойдаланишга ҳаққи йўқлигини урғулаган.

XS
SM
MD
LG