Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда ОАВга Қирғизистон президенти администрациясининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди.
Ташриф доирасида икки президент ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, президент Қирғизистон ва Қозоғистон Олий давлатлараро кенгашининг олтинчи йиғилишида ҳамда Остона шаҳрида қирғизларнинг «Манас» достони қаҳрамонига ҳайкални очилиш маросимида иштирок этади.
"Ташриф доирасида қатор тадбирлар, жумладан, “Қирғизистон – Қозоғистон” бизнес-форуми, оқсоқоллар ва ижодкор зиёлиларнинг давра суҳбати, ёшлар ва олимлар форуми ўтказилади”, деб маълум қилган Муратбек Азимбоқиев.
Ташриф доирасида икки президент ўртасида музокаралар бўлиб ўтади