Қозоғистон Қашағон конини ўзлаштириш бўйича консорциумга кирувчи халқаро нефть компанияларига қарши арбитраж даъволарининг миқдорини 150 миллиард долларгача оширди. Бу ҳақда Bloomberg нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Ўтган йили Қозоғистон 13 миллиард доллар ва 3,5 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги чегирмалар бўйича Қашағон ва Қорачағаноқ конларини ўзлаштираётган компанияларга қарши арбитраж ишини бошлаган эди.
Блоомберг маълумотларига кўра, қўшимча 138 миллиард долларлик даъво "ҳукуматга ваъда қилинган, аммо нефть ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилмаган" нефть қазиб олиш харажатларни ўз ичина олади.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги арбитраж даъволарининг тафсилотларини ошкор қилмади. “Бу тижорий масала ва тафсилотлари ошкор этилмайди”, деган вазирлик.
Қашағон конини «КазМунайГаз» миллий компанияси ва қатор хорижий энергетика компаниялари, хусусан, Eni, Shell, ExxonMobile, Total va Inpex, CNPC каби транснационал компаниялар консорциуми ўзлаштирмоқда. Бу консорциум лойиҳага 50 миллиард долларга яқин сармоя киритган.
Eni вакиллари Қозоғистон ҳукумати консорциумдаги шерикларига қарши арбитраж даъвосини киритганини тасдиқлади. Компания вакилининг фикрича, даъвони асосли ва сўралган товон пулига муносиб деб бўлмайди.
Bloomberg: Қозоғистон Қашағон нефть компанияларига қарши даъво миқдорини 150 миллиард долларгача оширди

Ўтган йили Қозоғистон Қашағон ва Қорачағаноқ конларини ўзлаштираётган компанияларга қарши арбитраж ишини бошлаган эди.