Германия прокуратураси етти нафар марказий осиёлик муҳожирни террорчилик гуруҳини тузиш, унда қатнашиш ва ИШИД гуруҳини қўллаб-қувватлашда айбламоқда.
Бу ҳақда прокуратура сайтидаги баёнотда маълум қилинган.
"Газета.уз" нашрининг хабарига кўра, айбланувчилар ўтган ёзда Шимолий Рейн-Вестфалия штатида қўлга олинган ва ўшандан бери ҳибсда сақланмоқда. Туркманистон, Қирғизистон ва беш нафар Тожикистон фуқаросидан иборат бу гуруҳ “бир-бирини узоқ вақтдан бери танийди ва радикал исломий қарашларга содиқдир”, деб таъкидлайди прокуратура.
Улар 2022 йил баҳорида Германияга Украинадан келган. Гумонланувчилар эҳтимолий ҳужум нишонларини кўздан кечириб, қурол сотиб олишга уринган. Улар, шунингдек, ИШИДнинг Хуросон гуруҳи аъзолари билан доимий алоқада бўлган.
Бундан ташқари, айбланувчилар ИШИДни мунтазам молиялаштириб келган. Ҳусусан, улар ўзаро пул йиғиб 2022 йил апрелидан 2023 йил майигача ИШИДга бир неча минг евро ўтказган.
Туркманистон, Қирғизистон ва беш нафар Тожикистон фуқаросидан иборат бу гуруҳ радикал исломий қарашларга эгадир, деб таъкидлайди прокуратура.