Президент Қосим-Жомарт Тоқаев “ҳукумат тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришини” эълон қилди. Тоқаевнинг Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг 33-сессиясидаги нутқидан иқтибосларни унинг матбуот хизмати келтирмоқда.
“Ҳар қандай фитна ва асоссиз иддаоларга жамоатчилигимиз ва ҳуқуқ-тартибот идораларимиз муносиб жавоб беради. Жамиятимизни парчалашга бўлган ҳар қандай уринишларни олди олиниши лозим”, деган Тоқаев.
Унинг таъкидлашича, ватандошларни ўзгаларнинг ахборот урушларига тортиш, нафратни тарғиб қилиш жамиятда барқарорлик ва тотувликка жиддий хавф туғдирмоқда.
У тил масаласига ҳам тўхталган. Унинг таъкидлашича, “ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда, бу ўта нозик соҳада стратегик вазминлик ва бағрикенгликни намоён этиш зарур". Бироқ, бу, Тоқаевнинг сўзларига кўра, “вақт ўтиши билан миллатлараро мулоқот тилига айланиши муқаррар бўлган давлат тилини ҳар томонлама ривожлантиришга эътибор кучайиши”ни истисно этмайди.
Тоқаев ўз нутқида “табиий офат атрофида фитна қўзғатиш ва таналар” жамиятга зарар етказишини ва “давлат идоралари вазиятни назорат қилмаётгани ҳақидаги тасаввурни уйғотишини" айтди. Фитнани, Тоқаевнинг фикрича, айрим ОАВ ва "ўзларини блогер деб атайдиган муайян фуқаролар" қўзғатмоқда.
“Бундай хатти-ҳаракатлар оқибати оғир бўлган ижтимоий тушкунликка олиб келади”, дейди Тоқаев.