Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар аёл, ўғил ва қиз бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.
Прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи гумонланаётган шахс қўлга олди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) 2 қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаркатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.