Ссылки доступа

Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келмоқда


Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик аввал сиёсий низоларга сабаб бўлган чегара муаммолари ҳал қилинганидан сўнг анча жонланиб қолган.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси Оқилбек Жапаров 2-3 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Оқилбек Жапаров Тошкентда бўлиб ўтадиган икки томонлама ҳукуматлараро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғилиши ва халқаро инвестиция форумида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар режалаштирилган.

Бундан ташқари, энергетика ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар режалаштирилган.

Ўтган йилнинг 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 10-мажлиси бўлиб ўтган эди.

2022 йил охирида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 32 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 1 миллиард 260 миллион долларга етган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик аввал сиёсий низоларга сабаб бўлган чегара муаммолари ҳал қилинганидан сўнг анча жонланиб қолган.

XS
SM
MD
LG