Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Жамбилида калтакланган ўқувчи вафот этди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

9-синф ўқувчиси мактаб ҳожатхонасида 8-синф ўқувчисини калтаклаган. Ўсмир жойида вафот этган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида мактаб ўқувчиси калтакланиши оқибатида вафот этди. Воқеа ҳақида журналист Дониёр Алимқул Фасебоок саҳифасида маълум қилди.

Қумжўта қишлоғидаги мактабда 9-синф ўқувчиси мактаб ҳожатхонасида 8-синф ўқувчисини калтаклаган. Ўсмир жойида вафот этган.

Маҳаллий таълим бошқармаси 30 апрель куни маълум қилишича, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва мактаб раҳбариятига нисбатан ички текширув бошланган.

Полиция бошқармаси хабар беришича, қотилликда гумонланаётган ўқувчи ҳибсга олинган. Бундан ташқари, мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига нисбатан “болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги” тергов қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG