Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташрифи доирасида Владимир Путин билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни, жумладан, ёзда Россия бозорига мева-сабзавотлар экспортини оширишни муҳокама қилди.
Кремль президентлар ўртасидаги савдо алоқалари муҳокамасига оид суҳбатнинг бир қисми стенограммасини эълон қилди.
Унга кўра, президентлар, асосан, савдо айланмасини ошириш масалаларини кўриб чиққан. Путин ёзда Ўзбекистондан Россия бозорига ўтган йилгидек мева-сабзавотлар экспортини кутишини, бу икки тарафга ҳам фойда келтираётганини айтган.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Россия бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш имконияти мавжуд эканини таъкидлаган. У Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов яқинда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларига сафари чоғида “карам, ўрик, саримсоқ ва янги пиёзни кўрганда ҳайрон бўлганини" айтди.
Шавкат Мирзиёев шу кунги Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитида ҳам Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тез етказиб бериш “Евроосиё Агроэкспресс” лойиҳасини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган эди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Россия бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш имконияти мавжуд эканини таъкидлаган.