Ссылки доступа

Қозоғистонда олтин заводига қарши бўлган фаолларга босим бўлмоқда


Жанат Карибаева
Жанат Карибаева

Маралди аҳолиси бир неча йилдан бери қишлоқ яқинида қурилган олтин қазиб олувчи заводга қарши муваффақиятсиз тарзда курашмоқда.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг Маралди қишлоғида олтин қазиб олиш заводи қурилишига қарши чиққаётган фаолларга нисбатан турли тазийқлар бўлмоқда. Фаоллардан бири Жанат Карибаевани уйида тинтув ўтказилди, унга тегишли электрон гаджетлар олиб қўйилган.

8 май куни маҳаллий аҳоли завод қурилишини тўхтатишни талаб қилиб навбатдаги намойишга чиққан эди. Маҳаллий ҳокимият ушбу йиғилишни "рухсат берилмаган" деб атаган ва завод ҳудудига полиция махсус кучларини ташлаган. Жанат Карибаеванинг уйидаги тинтув ва номаълум шахслар томонидан маҳаллий ҳокимият биносида сўроқ қилингани айнан шу воқеа билан боғлиқ эди.

Жанат Карибоева аввалроқ ҳам олти нафар маҳаллий фуқаро қаторида жаримага тортилган эди. Улар “рўйхатдан ўтмаган ташкилот фаолиятида иштирок этишда” айбдор топилган. Уларнинг ўзи буни босим ўтказиш ва завод борасида сукут сақлашга мажбурлашга уриниш деб баҳолайди.

2022 йилда Маралда яқинида “ВСАМ Продакшн” корхонаси олтин қазиб олиш заводини қуришни бошлади. Қишлоқ аҳолиси маъданни очиқ усулда қазиб олинишига ва завод қурилишига қарши чиқди. Аҳолининг таъкидлашича, рудани қайта ишлаш учун циянид аралашмасидан фойдаланиш атроф-муҳитга муқаррар зарар етказади. Завод тоғ чўққисида жойлашган ва бу тоғдан оқиб тушувчи булоқлардан одамлар деҳқончилик ва чорвачиликдан фойдаланадилар.

Маралди конида қидирув ишларини «Маралича-Голд» кон компанияси олиб бормоқда. Бу Назарбоевга яқин бўлган марҳумТемирхон Дўсмуҳамбетовнинг ўғлига тегишли корхонадир.

Заводни қураётган “ВСАМ Продакшн” компанияси ҳам Шарқий Қозоғистон вилояти собиқ ҳокими Даниал Ахметовнинг ўғли Талгат Ахметов билан боғлиқдир. Завод қурилиши бошланганда Даниал Ахметов вилоят ҳокими эди.

XS
SM
MD
LG