Ссылки доступа

Қозоғистонда  "Атамекен" тадбиркорлар палатасининг собиқ раҳбари Мирзахметов беш йилга қамалди


Мирзахметов 2023 йилда ўз танишлари орқали йирик тадбиркор Кайрат Боранбаевга нисбатан тергов ҳаракатларини тўхтатишда кўмаклашишни ваъда қилиб унинг акасидан 13,9 миллиард тенге олган.

Қозоғистонда "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатасининг собиқ раиси Аблай Мирзахметовни беш йилга қамалди. У ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбдор деб топилган, деб хабар бермоқда 13 май куни Остона суди матбуот хизмати.

Мирзахметов 2023 йилда ўз танишлари орқали йирик тадбиркор Кайрат Боранбаевга нисбатан тергов ҳаракатларини тўхтатишда кўмаклашишни ваъда қилиб унинг акасидан 13,9 миллиард тенге олган.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкамада Мирзахметов ўз айбига иқрор бўлган ва “адолатли жазо” берилишини сўраган.

Суд жиноий йўл билан қўлга киритилган 5,8 миллиард тенге маблағни ва мол-мулкларини мусодара қилди, Мирзахметовни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди ҳамда унга 10 йил мобайнида давлат ишида ишлашни тақиқлади.

Аблай Мирзахметов 2001-2002 йилларда транспорт ва коммуникациялар вазири бўлган. 2021 йилда Аблай Мирзахметов “Қозоғистоннинг 50 та энг нуфузли ишбилармонлари” рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG