Ссылки доступа

Тожикистонда "идгардак" болалар байрами тақиқланди


Идгардак Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити арафасида болалар нишонлайдиган байрам ҳисобланади, унда болаларга ширинликлар инъом этилади.

Тожикистон парламенти Ҳайит байрамларида нишонланадиган "идгардак" анъанасини тақиқлаш ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилди.

Идгардак Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити арафасида болалар нишонлайдиган байрам ҳисобланади, унда болаларга ширинликлар инъом этилади.

Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Сулаймон Давлатзода “Анъана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ушбу тақиқ "болаларни тўғри тарбиялаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида" қабул қилинган.

Тожик жамиятида "идгардак" анъанаси борасида баҳс-мунозара анчадан бери давом этмоқда. Бир неча йил аввал Тожикистон Мусулмонлар идораси «идгардак»ни шариат ва ҳанафий мазҳабига зидлигини айтган эди. Айрим маданиятшунослар Озоди радиоси билан суҳбатда, "идгардак" анъанаси диний маросим эмас, шунчаки тожикларнинг урф-одатлари ва миллий маданиятининг бир қисми эканлигини, бу анъана жамиятда силаи раҳим ришталарини мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидламоқда.

Апрель ойида Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқитувчиларидан Рамазон ҳайти арафасида "идгардак" ўтказишнинг олдини олиш чораларини кўришни сўраган. Баъзи мактабларда ота-оналардан бу анъанани нишонламаслик ҳақида тилхатлар ҳам олинган.

Тожикистон президенти ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табрикномасида фуқароларни исрофгарчиликдан сақланишга чақирган.

“Шуни унутмаслигимиз керакки, Рамазон ва Қурбон Ҳайит байрамлари зиёфат ва ўйин-кулги байрами эмас, бу соф ахлоқий ва маънавий маросимдир, унда мўминлар муқаддас қадамжолар ва қабристонларни зиёрат қилиши, марҳумлар руҳига шодлик тилаб дуолар ўқиши, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётгани учун шукр қилишлари лозим”, деган эди Эмомали Раҳмон.

XS
SM
MD
LG