Ссылки доступа

Хорижда 800 нафар қирғизистонлик тергов қилинмоқда


Терговдаги қирғизистонликларнинг аксарияти Россияда судланмоқда.

Хориж тергов изоляторларида 788 нафар Қирғизистон фуқароси суд қарорини кутмоқда. Судланаётган қирғизистонликларнинг аксарияти (742 нафари) Россияга тўғри келади.

Бу ҳақда 16 май куни парламент йиғилишида адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиков маълум қилди.

Туркияда 13 нафар, Тожикистонда 9 нафар, Қозоғистон ва Италияда 5 нафардан, Венгрия ва Германияда 4 нафардан, Миср ва Саудия Арабистонида 2 нафардан, шунингдек, Жанубий Корея, Чехия, Франция ва Мўғулистон изоляторларида биттадан Қирғизистон фуқароси судни кутмоқда.

Шунингдек,1587 нафар Қирғизистон фуқаросига аллақачон ҳукм ўқилган ва улар қамоқ ва колонияарда жазо ўтамоқда.

Вазик ўринбосари бу маълумотларни хориждаги маҳкумларни Қирғизистон қамоқларига ўтказиш жараёнини тартибга солишга қаратилган ташаббуснинг муҳокамасида келтирган. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Аввалроқ Қирғизистон Бош прокурори Россия қамоқларидаги 994 нафар қирғизистонлик ватанига кўчирилишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эди. Бунга асосий сабаб, уларнинг оилалари ҳам Россияда эканлигидир. Шунингдек, Россия қамоқхоналарида улар ишлаши ва пул топиши мумкин.

XS
SM
MD
LG