Ссылки доступа

Тожикистонда "милийлликка ёт бўлган" либослар тақиқланмоқда


Одатда бундай либос сифатида аёллар қора кийими, қора рўмол ва ҳижоби, баъзида мини юбка, декольте ва шаффоф матодан тайёрланган кўйлаклари тушунилади. Бироқ қонунчиликда миллий либосга таъриф берилмаган, бу назоратчиларнинг ўзбошимча талқинига қолдирилган.

Тожикистонда “миллий маданиятга мос бўлмаган" либосларни олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийиш энди жарима билан жазоланади.

Тожикистон парламенти “Анъаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришларни 8 май куни маъқуллаган.

Гарчи ушбу янги нормалар ҳали расман кучга кирмаган бўлса-да, "милийлликка ёт бўлган" либосларни тақиқлаш кампанияси аллақачон бошланиб кетган.

Ҳусусан, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида, шифохонага кираверишда ҳижобли аёллар «нотўғри ўралган ҳижоби» деб 3500 сомоний жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирилмоқда. Назоратчилар ҳижобдаги аёлларга “тожикча услубда” рўмол ўрашни қатъий тавсия қилмоқда.

Пойтахтдаги тиббиёт муассасаларидан бирининг раҳбарияти Озодлик билан аноним суҳбатда ҳақиқатдан ҳам "тепадан ҳижобли аёлларни бинога киритмаслик ҳақида кўрсатма туширилганини" тасдиқлаган.

Тожикистон ҳукумати анчадан бери "милийлликка ёт бўлган" либосларга қарши кампания олиб бормоқда. Одатда бундай либос сифатида аёллар қора кийими, қора рўмол ва ҳижоби, баъзида мини юбкалари, декольте ва шаффоф матодан тайёрланган кўйлаклари тушунилади. Бироқ қонунчиликда миллий либосга таъриф берилмаган, бу назоратчиларнинг ўзбошимча талқинига қолдирилган.

XS
SM
MD
LG