Ссылки доступа

Бишкекда кўп қаватли уйларда аёлларни тасвирга олаётган дрончи ушланди


Маҳаллий аҳолининг шикоят қилишича, бу эркак бир неча ҳафата давомида кечалари дрон ёрдамида хонадонлардаги “ярим яланғоч аёлларни видеога олган”.

Бишкекда кўп қаватли уйларда аёлларни тасвирга олаётган дрончи ушланди. Буни 27 май куни Озодликка пойтахтнинг Первомай тумани ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, 25 майга ўтар кечаси ички ишлар бўлимига кўп қаватли уйларда бир киши дрон ёрдамида хонадонларларни тасвирга олаётганида ушлангани ҳақида ариза тушган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар 1989 йилда туғилган фуқарони қўлга олган. Маҳаллий аҳолининг шикоят қилишича, бу эркак бир неча ҳафата давомида кечалари дрон ёрдамида хонадонлардаги “ярим яланғоч юрган аёлларни видеога олган”. Дрон хотирасида ҳақиқатдан ҳам буни далиллайдиган фото ва видеолавҳалар топилган.

Полиция “шахсий дахлсизликни бузиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.

Дрон учираётган эркакни тутиш воқеаси акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

XS
SM
MD
LG