Ссылки доступа

Тожикистонда сел 12 ёшли қизни оқизиб кетди


У яйловда  отасига мол боқишда ёрдам бераётган эди.

Тожикистоннинг Фархор туманида 25 май содир бўлган сел 12 ёшли қизни оқизиб кетди. У яйловда отасига мол боқишда ёрдам бераётган эди.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар беришича, қизнинг жасади қўшни қишлоқдан ўтаётган сел оқимидан топилган.

Сурункали ёғингарчилик сабабли Тожикистоннинг кўплаб вилоятларида сел ва кўчкилар кузатилмоқда. 200 дан ортиқ уй ва биноларни сув босган, йўллар ва кўприклар ювиб кетилган.

Хусусан, 26 май куни Шаҳринав туманида 50 дан ортиқ уй-жой сув остида қолган, иккита кўприк вайрон бўлган, 20 гектарга яқин пахта ва 7 гектар картошка майдонларини сув босган. Файзобод туманида катта кўчки хавфи деб қишлоқ аҳолиси хавфсиз жойларга кўчирилишига тўғри келди. Табиий офатдан катта зарарлар Хатлон вилояти ва Рашт водийсида ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG