“Ҳозир ‘Ўрта Осиё — Марказ’ қувур тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда, бу келаси йилдаёқ Ўзбекистонга газ ҳайдаш ҳажмини 11 миллиард кубометргача ошириш имконини беради”, — деди Путин.
“Ўрта Осиё — Марказ” газ қувури орқали етказиб бериш 2023 йил октябрида бошланган. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонга Россия гази транзити 1,28 миллиард кубометрни ташкил этган. 2024 йилда эса 3,8 миллиард кубометр етказилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон 2023 йилнинг октябридан Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали импорт қилишни бошлаганди.
Россия президенти Владимир Путин 26 май куни икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу Путиннинг шу ой бошида бешинчи президентлик муддатига киришганидан буён учинчи хорижий сафаридир. Аввалроқ у Хитой ва Беларусга ташриф буюрганди.
Россиянинг “Kоммерсант” нашрига кўра, Путин душанба куни Ўзбекистонда қолган ва бугун Тошкента унинг иштироки билан матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.