Ссылки доступа

Қозоқ авиакомпанияларининг ЕИ парвозларига қўйилган чекловлар олиб ташланди


Қозоғистондан фарқли ўлароқ, Қирғизистон авиакомпаниялари ҳамон қора рўйхатда сақланмоқда, гарчи бу борада музокаралар доимий равишда олиб борилаётган бўлса-да.

Қозоғистон авиакомпанияларининг ЕИ парвозларига қўйилган чекловларнинг барчаси олиб ташланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатмоқда.

Тегишли қарорни 27 мамлакат авиация идораларидан иборат Европа комиссиясининг Авиация хавфсизлиги қўмитаси қабул қилди.

“Европа Иттифоқи экспертлари Қозоғистонда парвозларни амалга ошириш ва назорат қилишда, авиация ходимларини тайёрлаш ва лицензиялашда ва бошқа қатор соҳаларда сезиларли ютуқларга эришилганини эътироф этмоқда”, — дейилади комиссия баёнотида.

Қозоғистондан фарқли ўлароқ, Қирғизистон авиакомпаниялари ҳамон қора рўйхатда сақланмоқда, гарчи бу борада музокаралар доимий равишда олиб борилаётган бўлса-да.

XS
SM
MD
LG