Ссылки доступа

Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси қиз билан суҳбатлашиб уни ўз жонига қасд қилиш фикридан қайтармоқчи бўлган, бироқ у барибир тепадан сакраган. 

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 19 яшар қиз ўзини 16-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси қиз билан суҳбатлашиб уни ўз жонига қасд қилиш фикридан қайтармоқчи бўлган, бироқ у барибир тепадан сакраган.

Маҳалла раисининг айтишича, марҳум ушбу кўп қаватли уйда яшамаган.

Бош прокуратура марҳумнинг шахси аниқланганини билдирди, мурдадан олинган бармоқ излари у Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган Г. Т. бўлганини кўрсатган.

Воқеа бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.

XS
SM
MD
LG