Қимор ўйинлари тўғрисидаги қонун букмекерлик идоралар ва тотализаторларнинг бинолар, иншоотлар ва транспорт воситаларидаги ташқи рекламасини, шунингдек, уларга оммавий ахборот воситалари, кино ва видеоларда ўз хизматларини реклама қилишни бутунлай тақиқлайди.
Шу билан бирга, букмекерлар ва тотализаторлар дўконлари жойлашган ҳудуддарда, спорт иншоотлари ичида, спортчиларнинг анжомлари, спорт телевидениеси ва радиоканалларида, шунингдек, спорт тадбирларини ёритишга ихтисослашган интернет сайтларида реклама жойлаштиришга рухсат этилади.
Шунингдек, маҳаллий телеканаллар ҳалқаро спорт мусобақаларининг жонли эфирида букмекерлар ва тотализаторларни реклама қилишлари мумкин бўлади.
Парламент онлайн казинолар фаолиятини ташкил этганлик учун жиноий жавобгарликни ҳам жорий қилади.
Бундан ташқари, Қозоғистонда махсус лицензияга эга бўлмаган хорижий букмекерлик идолалари ва тотализаторларнинг интернет-сайтлари фаолияти тақиқланмоқда.