Шарқий Қозоғистон вилоятининг Уст-Каменогорск шаҳрида “Назарбоев қароргоҳи” ёки “Чап қирғоқдаги диспансер” номли мажмуани сотувга қўйилди. Унинг бошланғич баҳоси – 1 миллиард 115 миллион тенге (2,4 миллион доллар).
Маҳаллий ОАВ ёзишича, ҳокимият балансидаги бу мажмуа Нурсултон Назарбоевнинг норасмий қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Собиқ президент Шарқий Қозоғистонга сафарлари чоғида ушбу мажмуада яшаган. Кейинроқ, блогерларнинг иддао қилишича, бу ерда Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими лавозимида ўн йилга яқин ишлаган Даниал Ахметов яшаган. Ахметовни ўзи буни рад этади. Унинг айтишича, бу мажмуада болалар дам олмоқда.
2022 йилда Шарқий Қозоғистон ҳокимияти ушбу мажмуада аэро- ва гидромассажли SPA-ҳовузини ўрнатиш бўйича тендер эълон қилганди. Журналист ва фаол Денис Данилевский бунга жавобан вилоят ҳокимига диспансерни муҳтож тоифаларининг дам олиш ва даволаниш масканига айлантиришни таклиф қилган.
2022 йилдаги январь воқеаларидан кейин ҳудудлардаги норасмий "президент қароргоҳи" ҳисобланган объектлардан бошқа мақсадларда фойдалана бошланди. Қўстанай, Ақтау, Тараз, Атирау ва Оқтўбадаги "Назарбоев қароргоҳлари", ҳокимиятларнинг маълум қилишича, болалар масканларига айлантирилмоқда.