Қирғизистоннинг жанубидаги Ноокен туманида икки наркокурьер ушланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
“Тожикистондан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди”, — дейилади хабарда.
Қўлга олинган икки фуқаро 2,4 килограмм афғон нашасини Ўзбекистонга Бобуй қишлоғи орқали олиб ўтмоқчи бўлган.
Хавфсизлик хизмати маълум қилишича, жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.
Қўлга олинган икки фуқаро 2,4 килограмм афғон нашасини Ўзбекистонга Бобуй қишлоғи орқали олиб ўтмоқчи бўлган.