“Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир”, деб ёзган Отабек Умаров ўзи учун “Павел [Дуров] ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланган”ини урғулаган.
“Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Телеграм фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради”, дея қўшимча қилган президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров.
Аввалроқ маҳаллий матбуотда Павел Дуров ўз жамоаси билан Тошкентга Ўзбекистонда TON криптовалютасини машруълаштириш масаласини ҳал қилиш ҳамда миллий тўлов тизимларига интеграция қилинган Telegram-банкни очиш масаласини муҳокама қилиш учун келаётгани ҳақида хабар пайдо бўлган эди. Дуровнинг бу масалаларни ўзбек расмийлари билан муҳокама қилиб-қилмагани, агар муҳокама қилинган бўлса, қандай келишувларга эришилгани ҳақида бирор-бир маълумот йўқ.
Дуровнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида маҳаллий матбуотда криптоактивлар ноқонуний айланмасида айбланган тошкентлик ва сурхондарёлик йигитлар 10 суткаданга қамалгани ҳақида хабарлар чиққан эди.