Жалолобод шаҳар милицияси 35 ёшли эркакни 4 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда Жалолобод ИИБ хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳодиса юзасидан милицияга 24 июнь куни ариза келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, қизга нисбатан зўравонлик кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан милиция томонидан "Номусга тегиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, экспертиза тайинланган. Суд қарорига кўра, гумонланувчи икки ойга қамоққа олинган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2023 йилда вояга етмаганларга нисбатан 406 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган. Шундан 160 та жиноят номусга тегиш билан боғлиқ бўлиб, "Жинсий тусдаги зўравонлик ҳаракатлари" моддаси билан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 40 та, "Жинсий тусдаги ҳаракатларга мажбурлаш" моддаси билан эса 14 та жиноят иши қўзғатилган.
Қирғизистон жанубида тўрт ёшли қизни зўрлаганликда гумонланувчи қўлга олинди

Суд қарорига кўра, гумонланувчи икки ойга қамоққа олинган.