Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2 июль куни Чўлпонота шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан Ғазо ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда қароргоҳда бўлган "Озодлик" мухбири хабар бермоқда.
Садир Жапаров "ўн минглаб болалар ва аёллар ҳалок бўлган Ғазодаги вазиятни инсон ва гуманитар ҳуқуқларнинг бузилиши" деб атаган.
Украинадаги вазият борасида, Жапаров Бишкекнинг расмий тутуми Украинадаги урушни тезроқ тугатишни қўллаб-қувватлашдан иборат эканини айтган.
Президент Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхтаб ўтган. "Афғонистон яна терроризм ва гиёҳванд моддалар маконига айланмаслиги учун бу мамлакат жаҳон миқёсида яккаланиб қолмаслиги ва халқаро ёрдамсиз қолмаслиги керак," - деган Жапаров.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 1 июль куни Қирғизистонга ташриф буюрган. У Марказий Осиё бўйлаб сафарини 30 июнь куни Ўзбекистондан бошлаган. Қирғизистонга ташрифи якунлангач, у Қозоғистонга жўнаб кетади ва у ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.
Қирғистон президенти "ўн минглаб болалар ва аёллар ҳалок бўлган Ғазодаги вазиятни инсон ва гуманитар ҳуқуқларнинг бузилиши" деб атаган.