20 апрелдан 1 июлга қадар бўлиб ўтган 236та сел оқибатида 170 млн сўмдан ошиқ зарар кўрилди. Бу ҳақда 2 июль куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Новқат туманидаги фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилишида маълум қилган.
236 та сел кўчишида бир неча километр йўллар ювилиб кетилган, 9 та кўприк шикастланган, 1 та кўприк бутунлай вайрон бўлган.
Ўш вилоятининг Новкат ва Қора-Кулжа туманларида содир бўлган сел кўчишида 14 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. 28 июнь куни Ўш вилоятининг Бўрбош қишлоғи турғунлари, 48 ёшли аёл, унинг уч ўғли ҳамда набираси вафот этган. Шунингдек, Қозоғистондан қариндошларникига меҳмонга келган 15 ёшли қиз ва икки нафар бола ҳам ҳалок бўлган.
30 июнь куни Қора-Кулжада бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди. Қирғизистон ФВВ хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 36 ёшли эркак, унинг 34 ёшли рафиқаси, ҳамда икки ўғли бор. Фақатгина 18 ёшли қизи омон қолган.
236 та сел кўчишида бир неча километр йўллар ювилиб кетилган, 9 та кўприк шикастланган, 1 та кўприк бутунлай вайрон бўлган.