Қирғизистоннинг Чуй вилоят судининг икки судьяси товламачилик ва пора олиш, шунингдек, мансаб мавқеини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Судьялар 2 июль куни судланувчидан 6 минг АҚШ долларини товлаш бўйича жиноят иши бўйича қўлга олинган. Судьялардан ташқари, суд мажлиси котиби ҳам ушланган.
Судьялар суд мажлиси котиби орқали жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқариш учун судланувчидан 10 минг доллар сўраган. Бироқ судланувчи кўрсатилган суммани беришдан бош тортган. Шунда судялар озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳукм чиқаргани учун 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Судьялар маблағни олгач, уларни ўзаро тақсимлаган. 3 июль куни Қирғизистон Судьялар кенгашининг қарори асосида, Первомай туман судининг ҳукми билан барча гумонланувчилар қамоққа олинган.
МХДҚ баёнотида судьяларнинг исми келтирилмаган, бироқ фойдаланилган К.У.Ж. ва А.Т.А. бош ҳарфлари Чуй вилоят суди сайтида кўрсатилган судьялар Калибеков Улугбек Жолдошевич ва Абдирашитов Тилек Арстанбековичнинг исмларига мос келади.