Ссылки доступа

Қозоғистонда ШҲТ саммити арафасида киритилган "сариқ" террорчилик хавфи даражаси бекор қилинди

Бундай чоралар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ва Хитой раисининг давлат ташрифи деб жорий этилган эди.

Остона, Олмаота ҳамда Қарағанда ва Кўкшетау шаҳарларида 2 июлдан 5 июлга қадар антитеррор амалиёти ҳуқуқий режими бекор қилинди ва мўътадил "сариқ" террорчилик хавфи даражаси олиб ташланди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати маълум қилди.

Полиция ҳам кундалик кучайтирилган хизматдан кундалик хизматига ўтди, шаҳарларга киришда ўрнатилган постлар олиб ташланди.

Бундай чоралар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ва Хитой раисининг давлат ташрифи деб жорий этилган эди.

Ҳуқуқий режим 2 июлдан 5 июлгача ШҲТ саммити ўтказиладиган объектлар ҳудудида ва давлат раҳбарларининг ҳаракатланиши йўналишларида ўрнатилган.

Қозоқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шаҳарларда жисмоний шахслар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклангани, шаҳар йўловчи транспорти ҳаракати бекор қилинганидан шикоят қилган эди. Ташкилотлар ходимларни масофадан ишлашга ўтказган, боғча эса вақтинча ёпилган.

ШҲТ саммити 3-4 июль кунлари Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтди. Унда 16 мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

XS
SM
MD
LG