Ссылки доступа

4 мингдан ортиқ мигрант рус тилини билмагани учун Россия фуқаролигини ололмади


Ушбу имтиҳонни Россияда ишламоқчи ёки вақтинча яшамоқчи бўлганлар топшириши шарт.

2024 йилда 4 мингдан ортиқ муҳожир рус тилини билмаслиги сабабли Россия фуқаролигини ололмади, деб хабар берди ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.

Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, "2024 йил 1 январдан бошлаб хорижда яшовчи ватандошларнинг Россияга ихтиёрий кўчишига кўмаклашиш давлат дастурида иштирок этиш учун рус тилини билиш керак. Бу дастурда қатнашиш учун ариза берган 4 мингдан ортиқ одам рус тилини билмаганлиги учун Россия фуқаролигини ололмади."

Умуман олганда, рус тили бўйича имтиҳондан ўта олмаган муҳожирлар фоизи беш ой ичида ўн бараварга ошди. Июнь ойида Рособрнадзор рус тилидан имтиҳон топшириш муассасалари устидан назоратни кучайтирган эди. Натижада, аниқланган камчиликлар деб бундай муассасалар сони беш бараварга қисқарган. ИИВ аслида рус тилини билмайдиган одамларнинг рус тилини билиши ҳақидаги 5 минг 500 та сертификатни соҳта деб қабул қилмаган.

2024 йил 1 майдан бошлаб муҳожирлар учун рус тилидан имтиҳон топшириш қоидалари кучайтирилди. Ушбу имтиҳонни Россияда ишламоқчи ёки вақтинча яшамоқчи бўлганлар топшириши шарт. Янги қоидаларга кўра, энди имтиҳонни ўтказиш ҳуқуқига фақат давлат муассасалари эга. Ҳозирда имтиҳонни ўтказиш ваколатига эга ташкилотлар орасида Россиянинг ҳар бир минтақасидаги 12 та давлат олий таълим муассасаси ва Москва ҳукуматининг битта ташкилоти бор.

XS
SM
MD
LG